Lavozim tavsifi
Ushbu lavozim haqida
Kategoriyalar
Yengil avtomobillar ishlab chiqarishZarur ko'nikmalar
Qo'shimcha
Kompaniya haqida
ASAKA MOTORS INTERNATIONAL — 2021 йилда ташкил этилган Ўзбекистоннинг замонавий автомобил компанияси ҳисобланади. Компания халқаро автомобил брендларини мамлакат бозорига олиб кириш, уларни сотиш ва ривожлантириш, шунингдек, маҳаллий автомобил ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади. Бугунги кунда ASAKA MOTORS INTERNATIONAL бир қатор машҳур жаҳон автомобил брендларининг расмий дистрибьютори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Компания Opel, Fiat, Alfa Romeo, Geely ва Exeed каби брендларни Ўзбекистон бозорида тақдим этиб, замонавий автомобиллар савдоси ва сервис хизматларини йўлга қўйган. Компания фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири автомобил саноатини ривожлантиришга қаратилган инвестиция ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобланади. Шу мақсадда замонавий технологиялар ва халқаро тажрибани жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ASAKA MOTORS INTERNATIONAL’нинг асосий мақсади аҳолига сифатли ва инновацион автомобил маҳсулотларини таклиф этиш, мамлакат автомобил бозорининг рақобатбардошлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон автомобил саноатининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишдан иборат. Компания халқаро ҳамкорлик ва замонавий бошқарув тамойиллари асосида ўз фаолиятини кенгайтириб бормоқда.
Kompaniyaning profiliga o'tish